ЮРАК ИШЕМИК КАСАЛЛИГИ МАВЖУД БЕМОРЛАРДА АОРТОКОРОНАР ШУНТЛАШДАН ОЛДИН ТЎСАТДАН ЮРАК ЎЛИМИ ХАВФИ: ЮРАК РИТМИ ВАРИАБЕЛЛИГИНИНГ АҲАМИЯТИ

Авторы

  • Расулов А.Ш., Муллабаева Г.У., Кеворков А.Г., Турсунов Э.Ё., Камолов Н.Н., Пулатов Х.И. RIKIATM Автор

DOI:

https://doi.org/10.2222/avy3r151

Аннотация

 

Тадқиқот мақсади. Аортокоронар шунтлашга йўналтирилган юрак ишемик касаллиги бўлган беморларда юрак ритми вариабеллиги ва қоринча ритм бузилишлари кўрсаткичлари асосида тўсатдан юрак ўлими хавфини баҳолаш.

Материал ва усуллар. Бир марказли обсервацион тадқиқотга аортокоронар шунтлашдан олдинги босқичда бўлган 140 нафар юрак ишемик касаллиги мавжуд бемор киритилди. Барча беморларда суткалик Холтер ЭКГ мониторинги ўтказилиб, юрак уришлар сони, юрак ритми вариабеллиги (SDNN, rMSSD, pNN50, LF/HF ва бошқалар), қоринча аритмиялари (Lown–Wolf классификацияси бўйича) ҳамда юрак ритми турбулентлиги ва QT интервали кўрсаткичлари таҳлил қилинди. Статистик таҳлил вариацион усуллар орқали амалга оширилди, аҳамиятлилик даражаси p<0,05 деб қабул қилинди.

Натижалар. Беморларнинг асосий қисмида юрак ритми вариабеллигининг пасайиши ва симпатик фаоллик устунлиги аниқланди. Потенциал хавфли қоринча аритмиялари 57,9% ҳолатларда, тез-тез қоринча экстрасистолияси эса 48,6% беморларда қайд этилди. Юқори градацияли аритмиялар (III–IV класс) кенг тарқалганлиги миокард электр нобарқарорлигини тасдиқлади. Шунингдек, коронар артерияларда кўп томирли зарарланиш ва сурункали окклюзиялар юқори частотада учради.

Хулоса. Юрак ритми вариабеллигининг пасайиши ва қоринча аритмиялари юрак ишемик касаллиги мавжуд беморларида аортокоронар шунтлашдан олдин тўсатдан юрак ўлими хавфини баҳолашда муҳим ноинвазив маркерлар ҳисобланади. Ушбу кўрсаткичлар хавфни эрта стратификация қилиш ва индивидуал даволаш тактикасини оптималлаштириш имконини беради.

Скачивания

Данные по скачиваниям пока не доступны.

Биография автора

  • Расулов А.Ш., Муллабаева Г.У., Кеворков А.Г., Турсунов Э.Ё., Камолов Н.Н., Пулатов Х.И., RIKIATM

    RIKIATM  Yurak arotmiyalari Laboratoriyasi kichik ilmiy xodimi

Опубликован

2026-06-25