ЮРАК РИТМИ ВА ЎТКАЗУВЧАНЛИГИ БУЗИЛИШЛАРИНИНГ КЕКСА ЁШДАГИ БЕМОРЛАРДА УЧРАШ ХУСУСИЯТЛАРИ
DOI:
https://doi.org/10.2222/tj2de662Abstract
Мақолада кекса ёшдаги беморларда юрак ритми ва ўтказувчанлиги бузилишларининг тарқалиш хусусиятлари таҳлил қилинган. Тадқиқотда ёш хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда қоринчалар экстрасистолияси, бўлмачалар фибрилляцияси ва атриовентрикуляр ўтказувчанлик бузилишларининг учраш частотаси баҳоланди. Олинган натижаларга кўра, аритмиялар ичида қоринчалар экстрасистолияси энг кўп қайд этилган турлардан бири бўлиб, унинг I–II класслари 60 ёшдан катта беморларда кўпроқ учраши аниқланди. Бўлмачалар фибрилляциясининг пароксизмал шакли ҳам катта ёш гуруҳида нисбатан юқори частотада кузатилди. Атриовентрикуляр тўсиқлар ичида I даражали AV-тўсиқ устунлиги қайд этилди. Адабиётлар таҳлили стандарт ЭКГга нисбатан Холтер мониторинги аритмияларни аниқлашда юқори самарадорликка эга эканини кўрсатди. Ёш ортиши билан юрак ритми ва ўтказувчанлиги бузилишларининг тарқалиши ортиб бориши миокарддаги ишемик, метаболик ва электр ремоделланиш жараёнлари билан боғлиқ бўлиши мумкин.
Калит сўзлар: кекса ёш, аритмия, қоринчалар экстрасистолияси, бўлмачалар фибрилляцияси, AV-тўсиқ, Холтер мониторинги, юрак ўтказувчанлиги бузилиши.