ЁШЛАРДА (1–35 ЁШ) ТЎСАТДАН ЮРАК ЎЛИМИ БИЛАН БОҒЛИҚ ҲОЛАТЛАРДА I ДАРАЖАЛИ ҚАРИНДОШЛАРДА ХОЛТЕР МОНИТОРИНГ НАТИЖАЛАРИНИ КЛИНИК ТАҲЛИЛИ
DOI:
https://doi.org/10.2222/60m63y58Annotatsiya
Тўсатдан юрак ўлими (ТЮЎ) ёшлар орасида муҳим тиббий ва ижтимоий муаммолардан бири ҳисобланади. Айниқса, ТЮЎ ҳолатлари кузатилган беморларнинг I даражали қариндошларида яширин аритмоген ҳолатлар ва ирсий юрак касалликларини эрта аниқлаш муҳим аҳамиятга эга. Ушбу тадқиқотнинг мақсади 1–35 ёшда ТЮЎ билан боғлиқ ҳолатлар қайд этилган шахсларнинг I даражали қариндошларида Холтер мониторинг натижаларини клиник жиҳатдан таҳлил қилишдан иборат. Тадқиқот давомида суткалик ЭКГ мониторинги орқали юрак ритми бузилишлари, қоринчавий ва суправентрикуляр экстрасистолиялар, юрак уриш частотаси вариабеллиги ҳамда потенциал хавфли аритмиялар баҳоланди. Олинган натижалар I даражали қариндошларда субклиник ритм бузилишлари ва аритмоген ўзгаришлар нисбатан юқори учрашини кўрсатди. Холтер мониторинг юқори хавф гуруҳидаги шахсларни эрта аниқлаш ва профилактик чораларни белгилашда муҳим диагностик усул бўлиши мумкинлиги аниқланди